“UzAuto Motors” “Captiva” харидорларига пулларини қайтаришни бошлади

“UzAuto Motors” “Captiva” харидорларига пулларини қайтаришни бошлади

“UzAuto Motors” етказиб бериши тўхтатилган “Chevrolet Captiva 5” автомобили учун харидорларга пулларини қайтариш ва компенсация тўлашни бошлади.

Компания хабарига кўра, “Captiva 5” учун пул тўлаган 461 нафар харидордан 161 нафари пулларини қайтариб олишган. 207 киши бошқа моделни олишга қарор қилган

29 ноябрдан ваъда қилинган 5 фоизлик компенсацияни тўлаш бошланган. 41 нафар мижоз уни олишга улгурган.

Компания қолган харидорлар ҳам ўз маблағлари ва компенсацияни яқин икки-уч кун ичида олишларига ишонтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors” АЖ “Captiva 5” автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномаларни тўхтатиши ҳамда олдин тузилган шартномалар бўйича мижозлар пулларини қайтаришини маълум қилган эди. Қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тўлашга ваъда берган эди.