UzAuto Motors Chevrolet Onix қачондан ишлаб чиқарилишини маълум қилди

UzAuto Motors Chevrolet Onix қачондан ишлаб чиқарилишини маълум қилди

UzAuto Motors компанияси мижозлардан Chevrolet Onix автомобили мамлакатда қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши тўғрисида келиб тушаётган мурожаатларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг август ойида Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker-2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

Таъкидланишича, Chevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Бунда автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.

«Chevrolet Onix автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.