«UzAuto Motors» компанияси автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариш бўйича қарор қабул қилди. 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиллари «Humax» компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли, мижозларга магнитоласиз етказиб берилади.
Мазкур вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилади:
– Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш. Хоҳишингизга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотмайсиз.
– Автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.