UzAuto Motors савдо тизимига SAP технологияларини татбиқ этмоқда

UzAuto Motors савдо тизимига SAP технологияларини татбиқ этмоқда

UzAuto Motors ERP/CRM SAP тизимига босқичма-босқич ўтиш орқали компаниянинг бизнес жараёнларини комплекс автоматлаштириш бошланганлигини маълум қилди.

“SAP технологияларидан фойдаланиш мураккаб бизнес жараёнларни оптималлаштиришга, ишлаб чиқариш, сотиш, кадрлар билан ишлаш ва бухгалтерия ҳисобини режалаштиришни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлайди.

UzAuto Motors савдо тизимига SAP технологияларининг татбиқ этилиши энг аввало, инсон омили таъсирисиз автомобиллар савдосининг шаффофлигини таъминлайди. Ушбу жараён якунланмагунга қадар, Асака шаҳридаги UzAuto Motors заводи томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг тарқатилиши ва шартнома берилиши вақтинча тўхтатилди.

Шу билан бирга, бунга қадар тузилган шартномалар бўйича барча мажбуриятлар бажарилишини кафолатлайди. Янги тизимнинг жорий этилиши мижозларга автомобилларни етказиб бериш вақтига таъсир қилмайди”, - дейилган компания хабарида.