«UzAuto Motors» янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаради. Асакадаги заводга 500га яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди

«UzAuto Motors» янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаради. Асакадаги заводга 500га яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди

“UzAuto Motors” компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобиль моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати хабар бермоқда.

Инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини берувчи ушбу платформа асосида, бир нечта моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Биринчи босқичда Chevrolet Onix ҳамда Tracker моделлари.

Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари жорий йилнинг 15 июль санасидан – 21 август санасигача режалаштирилган.

«UzAuto Motors»нинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.

«Шу ўринда алоҳида таъкидлаймиз, «UzAuto Motors» тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Режалаштирилган модернизация ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди», дейилади хабарда.