«UzAuto Motors»нинг ишдан олинган раҳбари янги лавозимга тайинланди

«UzAuto Motors»нинг ишдан олинган раҳбари янги лавозимга тайинланди

«UzAuto Motors» бош директори Рустам Ражабов ишдан олиниб, унинг ўрнига швециялик мутахассис Бу Андерссон тайинлангани хабар берилганди. 

Компания хабарига кўра, Рустам Ражабов Commercial Vehicles Management компанияси бошқарувининг директори этиб тайинланган.

Ражабов автомобил саноатида 20 йилдан бери ишлаб келади, у 2016 йилдан бошлаб «UzAuto Motors»ни бошқариб келаётганди.