UzAuto Motors'нинг январь-май ойиларидаги экспортининг 90 фоизи Қозоғистонга тўғри келмоқда

UzAuto Motors'нинг январь-май ойиларидаги экспортининг 90 фоизи Қозоғистонга тўғри келмоқда

Таъкидланишича, жорий йилнинг январь-май ойларида UzAuto Motors қўшни давлатларга 134,9 миллион долларлик автомашина экспорт қилган. Унинг 127,1 миллион доллари Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 84,6 миллион долларга кўпдир.

UzAuto Motors ишлаб чиқарган Chevrolet Қозоғистонда энг кўп сотилган машина бўлди. Беш ой ичида ўтган йилга солиштирганда 4,5 баробар кўп Chevrolet сотилган.