UzAutoMotors автокредит олмоқчи бўлганларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди

UzAutoMotors автокредит олмоқчи бўлганларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди

UzAutoMotors матбуот хизмати автокредитни расмийлаштириш вақтидаги фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб кетгани юзасидан харидорларни огоҳлантирди. Компаниянинг маълум қилишича, сўнгги вақтларда фуқароларнинг даромади етмасада автокредитни расмийлаштириб берувчилар кўпайиб кетган.

UzAutoMotors бундай йўл билан авткредит олишнинг имкони йўқлигини айтмоқда. Чунки банклар воситачи компаниялар билан ишламаслиги таъкидланди. Бундан ташқари, банк ходимлари фуқароларнинг даромадлари ҳақида ДСҚдан мустақил равишда олишлари мумкинлиги эслатилди.

Компания фуқаролар шахсан ўзлари банкка мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди. Бу унча кўп вақт олмаслиги ҳам таъкидланди.