UzAvto Motors 5—17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган автомобилларини чақириб олади

UzAvto Motors 5—17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган автомобилларини чақириб олади

UzAuto Motors компанияси 2021 йил 5—17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, UzAuto Motors АЖ бош директори Бо Андерссон бу йил компанияга келганида сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилган.

Айнан мана шу сифат талабларидан келиб чиқиб, UzAuto Motors 5—17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилади. «Чақириб олиш» дастури автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.

Барча ишлар UzAuto Motors АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Автомобильларни чақириб олиш дастурига тўгри келган барча автомобиль эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.