UzAvto Motors учун автомобилларни импорт қилишга бож тўловларидан анча имтиёзлар берилган.
Мисол учун УзАвто Моторс Кореядан Малибу 2.0Т LTZ автомобилини импорт қилса (Кореяда Малибу 2.0Т LTZ нархи ўртача $22 000), "растаможка" учун 15% ҚҚС ва 0,2% йиғим тўлайди. Корхона учун жами тўлов $3344 бўлади ва автомобил UzAvto Motors учун $25344 га тушади. Ўзбекистонда эса унинг нархи $31 000 ни ташкил этади. Агар оддий халқ Кореядан Малибу 2.0Т LTZ ни Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлса, божхонага жами $19 000 атрофида пул тўлайди ва унга $41 000 га тушади.