Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш тўхталилади

Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш тўхталилади

UzAvto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5  автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатишга мажбур.

Мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсасия сифатида тақдим этади

Бундан ташқари, янги кроссовер сотиб олиш эҳтиёжида бўлган харидорларимиз ўз хоҳишига кўра, Chevrolet Captiva 5 автомобили ўрнига  Chevrolet Equinox ёки Tracker моделларини  харид қилишлари мумкин. Алмаштирилган автомобилларни етказиб бериш муддати Chevrolet Captiva 5 учун тузилган шартномаларга мувофиқ, 2022-йил январь ойидан кечиктирилмаган ҳолда  амалга оширилади.