"UzAvto-Motors" заводи иш фаолиятини вақтинча тўхтатмоқдами?

"Ўзавтосаноат" АЖ ахборот хизмати "UzAvto-Motors"  заводида ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиш бўйича жамоатчилик орасида хавотир ортиб бораётганлиги сабабли бу борада изоҳ берди.

Унга кўра, тўхтатиб туриш ишлаб чиқариш линияларида йиллик режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш билан боғлиқ. 

Шунингдек, тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича расмийлаштирилган шартномалардаги барча мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш, илгари шартнома қилинган автомобилларнинг нархи ва етказиб бериш жадвалига  таъсир қилмаслиги маълум қилинди.