"Uzbekistan Airways" 1 мартдан онлайн рўйхатдан ўтишни жорий қилади

2021 йил 1 мартдан бошлаб "Uzbekistan Airways" АЖ йўловчилари янги хизмат туру - авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин. 

«Ушбу хизмат аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмасликка ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради», дейилади хабарда.