Uzbekistan Airways 17 та самолётини сотади ва Boeing’ларни Airbus’ларга алмаштиради

Uzbekistan Airways 17 та самолётини сотади ва Boeing’ларни Airbus’ларга алмаштиради

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 30 апрель куни президент фармони  билан тасдиқланган «Йўл харитаси» доирасида авиакомпанияни трансформация қилиш жараёнларини тезлаштиришни режалаштирмоқда 

Октябрь ойигача лизинг берувчига учта Boeing-757−200 самолетларини қайтариб бериш, декабргача эса иккита Boeing-767 ва иккита Boeing-757 самолётларини сотиш режалаштирилган. Май ойининг бошида авиакомпания олтинчи Boeing-787 самолётини қабул қилиши кутилмоқда.

Йил охирига қадар Uzbekistan Airways авиакомпанияси иккита Airbus A321neo LR (узоқ масофага мулжаланган версияси) самолетини ижарага олмоқчи. Шунингдек, келгуси йилда яна учта A321neo ҳаво кемасини ижарага олиш кўзда тутилган.