Йўловчиларнинг юқори талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, 2021 йилнинг 24 декабридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Деҳлига ва ортга парвозларнинг иккинчи частотасини жорий қилади, дея хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
Эндиликда, Тошкент– Деҳли–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба – сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Тошкент–Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш 02:15, манзилга етиб бориш 05:45;
Деҳли–Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш 08:15, Тошкентга етиб келиш 10:45.
Мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2 миллион 282 850 сўм (багажсиз) ва 2 миллион 612 459 сўм (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 миллион 922 586 сўм (багажсиз) ва 4 миллион 435 311 сўм (багаж билан бирга).
Нархлар 2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.