“Uzbekistan Airways” АЖ Истанбулга бўлган парвозларда акция эълон қилди

“Uzbekistan Airways” АЖ Истанбулга бўлган парвозларда акция эълон қилди

“Uzbekistan Airways” АЖ маълумотига кўра, эндиликда авиакомпания йўловчиларига Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида эконом-классда 40 кггача, бизнес-классда – 50 кггача бепул юк ўтказишга рухсат берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Шунингдек, Самарқанд-Истанбул-Самарқанд, Урганч-Истанбул-Урганч, Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишларида бепул юк ўтказиш ҳажми эконом-классда 35 кггача, бизнес-классда – 40 кггача этиб белгиланди.