«Uzbekistan Airways» Олмаота ва Оқтўбега парвозлар бекор қилинганини маълум қилди

«Uzbekistan Airways» Олмаота ва Оқтўбега парвозлар бекор қилинганини маълум қилди

2022 йил 6 январга мўлжалланган HY9729/9730 Нукус- Оқтўбе-Нукус ва  HY763/764 Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишлари бўйича авиақатновлари етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинди.

Ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги маълумот қўшимча эълон қилинади.

Йўловчилар 6 январь куни Олмаота ва  Оқтўбега бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Тўғри тушунишингизга умид қиламиз — дейилади хабарда.

Олдинроқ, Ўзбекистондан Ақтауга мунтазам парвозлар бекор қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.