"Uzbekistan Airways" ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

“Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати хабар беришича 2022 йил 11 апрель куни Минск –Тошкент йўналиши бўйича HY-710 рейси 15:39 (Тошкент вақти билан) Минск миллий аэропортидан жадвалга мувофиқ авиақатновни амалга оширишни бошлаган.  

А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда “Uzbekistan Airways” АЖ, шунингдек, Россия ва Белоруссия авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилган.    

Ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин Домодедово халқаро аэропортига қўнишга қарор қилган.  

Айни пайтда лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилди. Ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади — расмий муносабатда.