«Uzbekistan Airways» икки йилдан сўнг Парижга авиақатновларни тикламоқда

«Uzbekistan Airways» икки йилдан сўнг Парижга авиақатновларни тикламоқда

«Uzbekistan Airways» АЖ икки йилдан сўнг Тошкент – Париж –Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тикланаётгани ҳақида маълум қилди.

Романтик шаҳарга парвозлар 2022 йил 29 апрелдан бошлаб 10 июнгача ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3 фоиз чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.