Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan  Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways 2022 йил 6 февралдан бошлаб Москвага Тошкент, Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларидан қўшимча қатновларни йўлга қўяди. 

Тошкент – Москва – Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига уч маротаба – якшанба, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.  

Нукус – Москва – Нукус йўналишидаги қатновлар якшанба, Урганч – Москва – Урганч пайшанба, Термиз – Москва – Термиз йўналишида парвозлар душанба кунлари амалга оширилади.