“Uzbekneftegaz GTL” заводида буғ тшлаб чиқарилиши бошланди

“Uzbekneftegaz GTL” заводида буғ тшлаб чиқарилиши бошланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев шу йилнинг 18 март куни GTL заводининг қурилиш майдонида бўлиб, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди.

Бугунги кунда лойиҳа ўзининг якуний босқичига етиб келди. Лойиҳанинг умумий ишлар кўламининг 95 фоизи бажарилди. Заводнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ободонлаштириш ишлари фаол суръатларда амалга оширилмоқда, асфалт ётқизиш ишлари бошланиб, бўёқ ва изоляция ишлари давом эттирилмоқда. Заводнинг технологик ҳудудларида ишга тушириш олди ишлари бажарилмоқда, шунингдек, қувур ва ускуналарнинг синовлари ўтказилмоқда. Ҳозирги кунда 500 донадан зиёд техника жалб этилган бўлиб, қурилиш майдонида 9,5 минг нафардан ортиқ киши меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

2021 йил 18 мартда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси иштирокида “Uzbekneftegaz GTL” заводида биринчи қозонхона қурилмаси ишга туширилди ва буғ ишлаб чиқарилиши бошланди.

Ҳосил бўлган буғ заводнинг технологик ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатилади. Бундан ташқари, тез орада заводда буғ турбина генераторлари ишга туширилиб, бунинг натижасида завод буғ энергияси туфайли ўз электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.