Uzcard банкоматларида хориж валютасини айирбошлаш вақтинча тўхтатилди

Uzcard банкоматларида хориж валютасини айирбошлаш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистондаги Uzcard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш (қабул қилиш) тўхтатилди. Бу ҳақда «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖнинг (Uzcard бренди)га таяниб, Telegram’даги «Банк ва мижоз» канали хабар берди.

Бунга ушбу қийматдаги сохта валюталар банкоматлар орқали айирбошлангани сабаб қилиб кўрсатилган. «Ягона умумреспублика процессинг маркази» барча тижорат банкларга бу ҳақда тегишли хат йўллаган.

«Мазкур ҳолат инобатга олиниб, валюта айирбошлаш операцияларида 50 ва 100 долларли купюраларни қабул қилиш функцияси вақтинча тўхтатилади», — дейилади хатда.