UZTELECOM миллий оператори махсус «ТАЪЛИМ» тариф режасини тақдим этмоқда

UZTELECOM миллий оператори махсус «ТАЪЛИМ» тариф режасини тақдим этмоқда

Бугунги кунда замонавий дунёни инновацион технологиялар ва энг янги алоқа воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозирги кунда, айниқса пандемия билан боғлиқ вазиятни ва масофадан ўқишга қаратилган мажбурий чораларни ҳисобга олган ҳолда, шахсий ривожланишда, шу жумладан, таълим соҳасида юқори сифатли мобил алоқа ва юқори тезликдаги Интернет муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Талабалар, ўқитувчилар ва таълим муассасалари учун фойдали овозли мулоқот хизматларини тақдим этиш муҳимлигини инобатга олиб, UZTELECOM миллий оператори жисмоний ва юридик шахслар учун ҳамёнбоп “ТАЪЛИМ” тариф режасини, шунингдек махсус Интернет-пакетлар гуруҳини тақдим этмоқда.

«ТАЪЛИМ» тариф режаси – бу энг ҳамёнбоп мобил алоқа ечимини излаётган таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун қулай тарифдир.

Ойига 34 900 сўм эвазига «ТАЪЛИМ» тариф режаси ўз ичига 8000 МБ Интернет-трафик, 1000 дақиқа (ва Ўзбекистон бўйлаб 300 дақиқа) ва 500 та SMS олади.

Шунингдек, мобил Интернетдан янада ҳамёнбоп нархларда фойдаланишни таъминлаш мақсадида номинал қиймати 5 000, 8 000 ва 12 000 МБ бўлган махсус Интернет-пакетлар тақдим этилади. Ушбу пакетлар одатий Интернет-пакетлардан 20% гача арзон ҳисобланади.

«ТАЪЛИМ» тариф режаси таълим тизимига оид бир қатор афзалликларни тақдим этиши билан ажралиб туради. Хусусан, ушбу тариф абонентлари ZiyoNET хизматидан абонент тўлови учун 50% чегирма асосида фойдаланишлари мумкин, шунингдек масофавий таълим учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар, илмий-методик марказларнинг 100 дан ортиқ ўқув ва ахборот платформаларидан Интернет-трафикни сарфламасдан мутлақо бепул фойдаланишлари имконини тақдим этади.

Батафсил маълумот 
Ягона call-марказ: 1099
Facebook 
Техник қўллаб-қувватлаш
Instagram: @uztelecomuz