UZTELECOMдан қулай хизматлар

UZTELECOMдан қулай хизматлар

Сизнинг офисингиз иш вақтидан ташқари вақтда ҳам ишлашини ҳоҳлайсизми? Ўтказмоқчи бўлган тадбирингиз ҳақида мингдан ортиқ мижозларингиз ёки бошқа шахсларни ҳабардор қилмоқчимисиз? Ёки шунчаки телефон орқали рецептни билиб маззали таом тайёрламоқчимисиз…? Бу саволларингизнинг тез ва самарали ечими бор.

UZTELECOM сизга Koлл марказ базасида тақдим этиладиган хизматлари тўпламини тақдим этади. Хизматларимиз турли хил ва улар ташкилотлар ҳамда оддий фуқароларга мос келади.

Корхона ва ташкилотлар учун Компания ўзининг “Виртуал офис” ва “Хабар қилиш” хизматларини тақдим этади.

“Виртуал офис” хизматнинг ўзига хослиги шундаки, ташкилотингизнинг виртуал рақамига қўнғироқ келиб тушганда, мижоз ўзини қизиқтирган маълумотни олиши, овозли хабар қолдириши ёки офис ишчиси билан тўғридан-тўғри боғланмаган ҳолда факс юбориши мумкин. Бу хизмат билан Сиз куннинг исталган вақтида бизнесингиз бўйича барча маълумотларга эга бўлган ва офисингиз иш вақти бўлмаган вақтда ҳам вазифаларини аъло даражада бажарувчи, ноёб ёрдамчига эга бўласиз.

“Хабар қилиш” хизмати билан дебиторларни хабардор этиш, ўз мижозларингизни йиғилиш ёки конференцияга таклиф қилиш, янги чиқарилаётган махсулотингиз тақдимоти ҳақида уларга хабар бериш ишларни қўшимча ходим йўлламаган ҳолда аъло даражада амалга оширишингиз мумкин.

Мамлакатимиз фуқаролари учун ҳам Компания қизиқарли хизматларни тақдим этади.

Куну-тун фаолият кўрсатувчи 1009 маълумотлар хизмати орқали сиз ўзингизга керак бўлган ташкилотнинг манзили ёки телефон рақамини аниқлашингиз мумкин.

"Табриклар" хизмати ёрдамида сиз ўзингизнинг яқинларингизни оригинал тарзда табриклашингиз мумкин. Ва буни мавжуд овозли табриклардан бирини танлаб ёки шахсий овозли хабарингизни жўнатиш орқали амалга ошириш мумкин.

1001 рақамига қўнғироқ қилган ҳолда жорий кун ва туннинг об-ҳаво маълумотини ҳамда атмосфера босими, шамол тезлиги, туман тушиши ҳақидаги маълумотларни тинглашингиз мумкин.

Агарда Сиз жуда ҳам банд бўлсангиз ва фарзандингизни ухлатиш учун ҳеч ким бўлмаса, Сиз 71 200 01 00 рақамига қўнғироқ қилишингиз ва "Оқшом эртаклари ва болалар қўшиқлари" хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Ўз пазандалик қобилиятингизни даражасини янада оширмоқчимисиз? Шунчаки 71 200-05-05 рақамига қўнғироқ қилиб, "Кулинария рецептлари" хизматидан фойдаланинг.

Сиз маълум вақтга учрашув белгилагансиз, лекин турли сабабларга кўра аниқ вақтни билиш имкони мавжуд эмас… Бунинг ечими оддий… Шунчаки 1004 рақамига қўнғироқ қилинг ва аниқ вақтни билинг.

Сиз бошқа шаҳарда яшовчи дўстингизнинг телефон рақамини етти хонали форматда биласиз ва ҳудуд кодини билишнинг имкони йўқ. 1064 рақамига қўнғироқ қилинг ва ҳудуд кодини билиб олинг. Шунингдек, ушбу рақамда бошқа давлатларнинг кодлари ҳам мавжуд.

Ушбу интеллектуал хизматларнинг барчаси мамлакатимиз аҳолиси учун қулайлик яратиш учун тақдим этилади. Уларнинг ичидан ўзингизга керагини танланг ва ҳаётингизни турли ҳил рангларга бўянг...