Валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилди

Валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилди

Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш киритиш бўйича қонун 30 нобярь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Кодекс 170-моддасининг янги таҳририга кўра, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш валюта бойликлари мусодара қилинган ҳолда 15 суткагача (олдин тўлиқ 15 сутка) маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.

Маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача (олдин 20 БҲМ) жарима қўлланилади.

Ўзгаришлар 1 декабрдан бошлаб амал қилади