Ваниҳоят 1 апрелдан Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади

Ваниҳоят 1 апрелдан Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади

Россия жорий йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон , Германия, Венесуэла, Сурия, Тожикистон ва Шри-ланка билан мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда "ria.ru" хабар бермоқда .

"Муҳокама натижасида алоҳида мамлакатлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ва Бош вазир Михаил Мишустин билан келишилган ҳолда Венесуэла (Москва-Каракас ҳафтасига икки марта), Сурия (Москва-Дамашқ ҳафтасига бир марта), Тожикистон (Москва-Душанбе ҳафтасига бир марта), Ўзбекистон (Москва-Тошкент ҳафтасига бир марта) ва Шри-Ланка (Москва-Коломбо ҳафтасига бир марта) билан ўзаро халқаро рейсларни 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давом эттиришга қарор қилинди", - деган Бош вазир ўринбосари Татяна Голикова.

Шунингдек, 1 апрелдан Германия авиация бошқармаси билан келишган ҳолда Франфукт-Майн – Москва  – Франфукт-Майн - ҳафтасига 5 марта, Франфукт-Майн – Санкт-Петербург – Франфукт-Майн - ҳафтасига 3 марта, Москва – Берлин – Москва - ҳафтасига 5 марта ва Москва – Франфукт-Майн – Москва- ҳафтасига 3 марта йўналишида парвозларни тиклашга келишилган.