“Вақф” хайрия жамоат фонди Сардоба туманида масжид қуради (фото)

“Вақф” хайрия жамоат фонди Сардоба туманида масжид қуради (фото)

“Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари Сирдарё вилоятига яна бир бор ташриф буюриб, тошқин оқибатида зарар кўрган Сардоба туманидаги “Алишер Навоий” ва “Юсуф” жоме масжидлари холати билан танишди.

Ўрганиш натижасига кўра, ушбу масжидларга тошқин оқибатида жиддий талофат етганлиги аниқланди. 

Масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш - “Вақф” хайрия жамоат фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга мувофиқ Фонд табиий офат оқибатида зарар кўрган “Алишер Навоий” масжидини тубдан қайта қуриш ҳамда “Юсуф” жоме масжиди биноларини капитал таъмирдан чиқариш ташаббусини илгари сурди.