Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда. Беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди

Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда. Беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди

Жорий йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг икки нафаридан COVID-19 инфекцияси аниқланди. Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлди.

Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда, дея хабар беради Бош вазирнинг матбуот хизмати.