Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида тайинлов амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида тайинлов амалга оширилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси таркибида тайинлов амалга оширилди.

Қарор билан Борийхон Абирханович Хожихонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг Геология, ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.

Тайинлов “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ амалга оширилган.