Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқланди. Ҳукумат биноси қатъий карантинга олинди

Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқланди. Ҳукумат биноси қатъий карантинга олинди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги департамент мудирларидан бирида коронавирус аниқланди. Бу ҳақдаги хабарлар аввалига ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ҳукуматдаги манбаси тасдиқлаган маълумот асосида хабар берди.

Айни пайтда ҳукумат биноси қатъий карантинга олинган.

16 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда Президент Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада аҳоли орасида 482 кишида коронавирус аниқлангани, 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаси номаълумлигини айтганди. Бу каби ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилаётганини таъкидлаганди. «Агар вазият шундай давом этса, вилоятлар ва кўп шаҳарларни ёпишга мажбур бўламиз», — деганди Шавкат Мирзиёев.