Вазирлик эмлашдан кейинги жиддий реакцияни маълум қилди

Вазирлик эмлашдан кейинги жиддий реакцияни маълум қилди

Ўзбекистоннинг Инновацион ривожланиш вазирлиги эмлангандан кейин кузатилиши мумкин бўлган энг жиддий реакция анафилаксия эканини маълум қилди.

“Эмлашдан кейинги энг жиддий реакциялардан бири анафилаксия бўлиб, айнан эмланган ваксинани кейинги дозаларини қўллаш мумкин бўлмаган ягона ҳолатдир.

Кўпчилик шунга ўхшаш қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, жумладан оғир, ўткир юқумли касалликлар (масалан, нафас йўлларининг ўткир инфекциялари) ёки стероидлар билан даволаш курслари вақтинчалик ҳолатлар бўлиб, кейинроқ эмлашларни ўтказиш мумкин”, дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликка кўра, бу қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар шартли ёки вақтинчалик ҳисобланади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлардан фарқли равишда, эҳтиёт чоралари дейилганда эмлашдан кейин пайдо бўлиши мумкин бўлган нўжўя таъсирлар ёки эмланувчининг айни вақтдаги ҳолатида эмлаш ўтказиш ё ўтказмасликдан кўра қанчалик хавфсиз эканлигини аниқлаш муҳимдир (асосан ҳомиладор аёллар ёки иммунетити пасайганлар назарда тутилмоқда).

Эҳтиёт чоралари қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланмайди. 

“Баъзи ҳолларда ваксина препаратлари эслатма варақаларида кўрсатилган эҳтиёт чоралари қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар сифатида нотўғри тушинилади бу эса, эмлашни ўз вақтида ўтказилишини орқага суради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш жараёни бошланган. Ҳозиргача мамлакатда 528 751 киши ваксинанинг биринчи дозаси билан эмланган. Эмлаш жараёнларида AstraZeneca ва ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой ваксинасидан фойдаланилмоқда.