Вазирлик гўшт нархи қимматлашаётганига изоҳ берди

Вазирлик гўшт нархи қимматлашаётганига изоҳ берди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, гўшт нархлари ошишига:

- ем-хашак учун пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши;

- Қозоғистон томонидан экспорт чекловлари туфайли қорамол импортининг қисқариши;

- 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантиндан сўнг умумий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига талаби ўсгани таъсир қилган.

2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилган (2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ) ва 34 минг тонна гўшт импорт қилинган.