Видео: Паст Дарғомда машинадан тушиб қолган туяқушлар

Видео: Паст Дарғомда машинадан тушиб қолган туяқушлар

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида икки туяқуш машинадан чиқиб, қочиб кетди. Ҳолат тасвирланган видео Telegram’даги «Самарқандликлар» канали томонидан эълон қилинди.

Маълум қилинишича, ҳолат туманнинг эски ЙПХ пости яқинида содир бўлган. Видеодан кўриш мумкинки, бўйи 2 метр келадиган иккита туяқуш юк машинасидан тушиб қолиб, йўл четига югуриб ўтган. Бир эркак туяқушларни тинчлантиришга уриниб, уларни ушлашга ҳаракат қилган.