Видео: Самарқандда “Жигули” ва Captiva ҳайдовчилари бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида оммавий муштлашув содир бўлди

Видео: Самарқандда “Жигули” ва Captiva ҳайдовчилари бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида оммавий муштлашув содир бўлди
Самарқандда оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда "EVERYDAY.UZ"  хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 16 май куни соат 22:30ларда Ургут тумани Деҳқонобод маҳалласида содир бўлган. “Жигули” ва Captiva ҳайдовчилари бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида оммавий муштлашув содир бўлган.

Натижада икки киши тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.