Видео: Сергелида лўлиларни қуваётган милиция ходими

Видео: Сергелида лўлиларни қуваётган милиция ходими

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Сергели туманида эшак аравада ҳаракатланаётган лўлиларни қуваётган ички ишлар органи ходими тасвирланган видео тарқалди.

Видеодан кўриш мумкинки, лўлилардан бири ерусти метро йўлининг устунлари оралаб қочиб кетган, ҳуқуқ-тартибот органи ходими эса унинг ортидан қувишга тушган. Аёл киши бошқарувидаги эшак арава эса катта тезликда автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб, кўздан ғойиб бўлган.

Аввалроқ Тошкентда Покистондан келган тиланчилар кўпайгани маълум қилинганди.