Видеоси тарқалган андижонлик эркатой ҳайдовчиларга чора кўрилди

Видеоси тарқалган андижонлик эркатой ҳайдовчиларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Ким бу эркатойлар?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан ЙҲХББ расмий  маълумот берди.   

️Ҳолат жорий йилнинг 25 май куни, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, "Юқори" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ ходими О.Ортиқов томонидан жами 5 та "Ласетти" ва 1 та "Нексия-3" русумли автомобиллар тўхтатилган.

Автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, қоидабузарлик содир этган 11-синф битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб тегишли чоралар белгиланган.

"️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликларини сўраймиз" дейилади хабарда.