Вилоят ҳокими тунаб қолган қишлоқда «свет» ўчди

Вилоят ҳокими тунаб қолган қишлоқда «свет» ўчди

Хабар берилишича, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ховос туманидаги чекка қишлоқ - Бинокордаги хонадонлардан бирида тунаб қолган

Кечки овқатдан сўнг вилоят ҳокими маҳалла оқсоқоллари билан биргаликда маҳалла ҳудудини кўздан кечираётган бир пайтда айрим кўчаларда электр узилганлигининг гувоҳи бўлган. 

Мавжуд муаммо бўйича тегишли ташкилотлар фаолиятини қаттиқ танқид қилиб, бу борада керакли чора-тадбирлар кўрилишини таькидлаб, шу ернинг ўзида мутасадди раҳбарларга масаланинг ечими борасида торшириқ берган.

Энди маҳаллада яна 2 та трансформатор ўрнатилади. Бу ўз ўрнида юзага келаётган электр энергияси таьминотидаги зўриқиш ва узилишларнинг олдини олади.