Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Вилоятда ким мажбурий меҳнатга йўл қўйса, шахсан ўзим уни ишдан оламан» — Қашқадарё ҳокими
21.08.2021 18:48,  
71

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев эндиликда вилоятда мажбурий меҳнатга йўл қўйган раҳбарни — хоҳ у тиббиётда бўлсин, хоҳ таълим тизимидаги раҳбар — шахсан ўзи уни ишдан олишини маълум қилди, дея хабар берди «Дарё».

Таъкидланишича, Зоир Мирзаев бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси юзасидан вилоятда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилган.

«Афсуски, таълимда ҳам раҳбарларни тайинлашда пахта йиғим-теримидаги хатти-ҳаракатига қараб, раҳбарликка тайинлайдиган бўлиб қолгандик. Бу эса ўзининг салбий натижаларини кўрсатди. Ва ҳалигача бунинг асоратларини кўряпмиз», — деди вилоят ҳокими Зоир Мирзаев.

Ҳоким, шунингдек, айни кунда ҳам вилоятда мажбурий меҳнатга йўл қўйилаётганини айтиб, «бундан кейин ким мажбурий меҳнатга йўл қўйса, хоҳ у таълимда бўлсин, хоҳ тиббиётда, шахсан ўзим уни ишдан оламан», —  деди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан