Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилади?

Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилади?

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтган брифингда янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштириладиган дронлар шоуси ҳақида маълумот берилди:

Самарқандда — 5-6 январ

Бухорода — 7 январ

Урганчда — 8 январ

Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январ

Фарғонада — 16 январ

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

 Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

 

Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган.

«Геоинновасия маркази» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан 
500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.