"Внуково" аеропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг тақдири нима бўлди?

Рейс бекор бўлгани сабабли Россиянинг "Внуково" аеропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.  Хабарда айтилишича, 7-8 январ кунлари Россиянинг "Royal Flight"  авиакомпаниясига қарашли Москва-Самарқанд йўналишидаги рейс бекор бўлган. Шу сабабли Москва шаҳрининг "Внуково" халқаро аеропортида Ўзбекистон фуқаролари тўпланган. Хайрия ташкилотлари кўмагида "Внуково" аеропортидаги ватандошлар иссиқ овқат ва гигиена воситалари билан таъминланди, дейилади хабарда.

Элчихонанинг тезкор чора-тадбирлари натижасида, бекор бўлан рейснинг барча йўловчилари (180 киши) "Azur Air" авиакомпаниясининг навбатдан ташқари рейси билан 2021 йил 9 январ куни соат 00:05 да Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.