Вобкент туманида сохта "Миллий гвардия ходими" жиноят устида қўлга олинди

Вобкент туманида сохта

Жорий йилнинг 5 май куни Вобкент туманида яшовчи, 2000 й.т. фуқаро М.С. ўзини фуқаро Б.М. га гўёки “Миллий гвардия ходими” сифатида таништириб, унга содир этган ҳуқубузарлиги тўғрисида баённома расмийлаштирмасликни ваъда қилган. Натижада баённома расмийлаштирмаслик эвазига 200 минг сўм пул талаб қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Талаб қилинган пулни  А.Сомий кўчасида жойлашган “Раҳматилло” номли савдо дўкони олдида фуқаро М.Б.нинг қариндоши Бухоро шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро Т.А.дан пулни олган вақтда Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси масъуллари ҳамда шаҳар 1-сон ИИОФМБ ходимлари томонидан жиноят устида ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.