Водий вилоятларида яшовчи тест имтиҳонларидан ўта олмаган абитуриентларга ҳам талабаликка қабул қилиниш учун квоталар берилади

Водий вилоятларида яшовчи тест имтиҳонларидан ўта олмаган абитуриентларга ҳам талабаликка қабул қилиниш учун квоталар берилади

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига 2020/2021-ўқув йилида базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Комиссия мажлиси баёнида ДТМга бир кун муддатда Фарғона водийсида (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари) доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), республика олий таълим муассасаларига белгиланган бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантириш, икки кун ичида тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига етказиш вазифалари юклатилган.