Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Водийда кузатилаётган ҳолат сабаб поездлар бир кунга тўхтатилди
5.05.2022 08:36,  
130

Фағона водийсида ноқулай об-ҳаво ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилмоқда.

Шу боис, поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз миқдорда қайтариб берилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан