Волгоградда ичида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газел» ағдарилиб кетди

Волгоградда ичида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газел» ағдарилиб кетди

Волгоград вилоятида ичида Ўзбекисон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 13 нафар йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда Россия ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 07:15 да Моксва—Волгоград автомобил йўлининг 923-километрида «Газел» маркали автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ариққа ағдарилиб кетган.

«Салонда 14 йўловчи бўлган — уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари», — дейилади хабарда. ЙТҲ оқибатида 13 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган.