WBA рейтинги. Ўзбек боксчлари қайси ўринларни эгаллаб турибди?

WBA рейтинги. Ўзбек боксчлари қайси ўринларни эгаллаб турибди?

Унга кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди - бу ҳақида olamsport хабар бермоқда. Бу ой боксчиларимизнинг рейтингдаги  кўриниши қуйидагича:


Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади. 
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз - Шаҳрам Ғиёсов олти, Шоҳжаҳон Эргашев эса саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. 
Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса биринчи ўринда қайд этилган.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 14-ўринда қолган. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.  
Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги каби 14-ўринда қайд этилган.