Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«World Air Quality» дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.
6.01.2021 20:31,  
992

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри Жаҳон ҳаво сифати рейтингида дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар рўйхатида 127-ўринни эгаллади. Бу ҳақида «World Air Quality» сайтида маълум қилинди. Веб-сайт маълумотларига кўра, 6 январ ҳолатида микродисперсли заррачаларнинг ПМ2.5 (одамнинг ўпкасида жойлашадиган қаттиқ моддалар) консентрасияси Тошкент ҳавосида ҳар бир кубометр учун 122 мкг ни ташкил этган.
Шунингдек, сайт Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларини тақдим этади. Унга кўра ПМ2.5 нинг ўртача кунлик консентрасияси ҳар бир кубометр учун 25 мкг дан ошмаслиги лозим. Шунингдек, сайт кейинги бир ҳафта учун шаҳарда ҳаво сифати прогнозини ҳам эълон қиглан.
Маълумот ўрнида, «Ўзгидромет» Тошкент шаҳридаги ҳавоси энг ифлосланган ҳудудларни аниқлаган. Унга кўра, пойтахтнинг Сергели, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида юқори салбий кўрсаткич қад этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан