Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хакерлар Украинадаги давлат хизматлари сервисига Ўзбекистон орқали ҳужум уюштиргани маълум қилинди
16.02.2022 14:16,  
279

Украинада кеча, 15 февраль куни банклар ортидан “Дія” порталига ҳужум уюштирилди. Хакерлар маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида сайтни бузиб киришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров маълум қилган. 

“Тахминан соат 20:00 да банклар ортидан “Дія” порталига кучли DDoS ҳужуми бошланди, бу кутилган эди”, деб ёзади Федоров. 

Унга кўра, ҳужум Россия ва Хитойдан бошланган. Портал мутахассислари буни тўхтатиб қўйган, лекин кейин ҳужум яна давом этган — бу сафар Чехия ва Ўзбекистондан. 

Федоровнинг қайд этишича, порталга секундига 600 минг пакет зарарли трафик келиб тушган. 

“Кейин ҳужум яна “қайтарилди”, дея қўшимча қилган Федоров. 

Монобанк асосчиси Олег Гороховский, ўз навбатида, Ddos ҳужуми деярли барча Украина банкларида турли натижалар билан кетаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, хакерлар Альфа-Банк ва А-Банкга ҳужум қилишга уринган. Гороховский агар “кучли бўронлар” бўлса, “ташқи дунё” вақтинча ўчирилиши ва фақат Украина қолиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан