«Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори этиб тайинланди

«Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори этиб тайинланди

Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари ҳам ҳисобланади.

Бунга қадар Бахтиёр Атамурадов «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекчорванасл» агентлигининг собиқ бош директори Абдурасул Абдуллаев сентябрь ўрталарида Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланганди. Абдуллаев ҳам бунга қадар «Халқ банки» бошқарув кенгаши раиси сифатида фаолият юритган.