Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига киришди

Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига киришди

Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига киришди. Бу ҳақида Партия матбуот хизмати маълум қилди. Барчамиз муҳим сиёсий воқелик – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари арафасидамиз. Унда фаол ва муносиб иштирок этиш Халқ демократик партиясининг устувор мақсадидир.

ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди сайловга тайёргарлик жараёнлари бошлади. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партияси томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Дастурда бир қатор долзарб ижтимоий масалаларда таклифларни илгари суриш мўлжалланмоқда. Бунинг учун партиянинг 44 банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Сайловолди дастури лойиҳасини тайёрлашда илмий доиралар ва партия аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ва муҳокамалар ўтказиш, халқимизни ўйлантираётган, ечимини кутиб турган масалаларни ҳал қилиш бўйича янгича ёндашувлар ҳамда таклифларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.

ХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов кеча Самарқанд вилоятида, ўтган ҳафтада Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида шу масала бўйича дастлабки мулоқотларни ўтказди.

Партия дастури кабинетда ўтириб ёзилиши керак эмас. У одамлар, партия аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилганда ҳаётий бўлади, халқимиз манфаатларига хизмат қилади.

Халқ демократик партияси ўз электорати, жамоатчилик вакиллари иштирокида, республика бўйлаб очиқ мулоқот ва муҳокамаларни ташкил этади.

Барчамиз муҳим сиёсий воқелик – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари арафасидамиз. Унда фаол ва муносиб иштирок этиш Халқ демократик партиясининг устувор мақсадидир, дейилади хабарда.