Садир Жапаров Қирғизистон хони деб эълон қилиш таклиф этилди

Садир Жапаров Қирғизистон хони деб эълон қилиш таклиф этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровни хон деб эълон қилиш таклиф этилди. Бу таклиф давлат раҳбарининг содиқ иттифоқчиси, иқтисод ва молия вазири Оқилбек Жапаров томонидан илгари сурилди. У президент Жапаровга "Қирғизистон қутқарувчиси, қирғиз халқининг хони, миллат ҳукмдори" унвонини беришни таклиф қилди.

Бу эса ўз навбатида халқнинг ғазабини қўзғатди. Чунки уларнинг фикрича, мамлакат инқирозга юз тутди, ёнилғи нархи ошмоқда, демак, товарлар нархи яна кўтарилади ва ҳукумат фақат икки йил сабрли бўлишни ваъда қилади. Aммо одамларнинг сабр-тоқати шу қишда тугаши мумкин, қишдаёқ аҳолига очлик таҳдид солмоқда.

Шунингдек, "Қирғизистоннинг соф мухолифат ҳаракати" ташкилоти қишни кутмади ва 21 сентябрь куни одамларни Бишкекдаги Олатов майдонига олиб чиқишга ҳаракат қилади. Бишкек мериясига юборилган баёнотда, бу чиқиш 100 минг делегат, шунингдек, ҳокимият вакиллари, жамоат ва сиёсий арбоблар иштирокида ўтказиладиган Умумреспублика Халқ Қурултойи деб номланиши қайд этилган. Ташкилотчиларга кўра, қурултой давомида коррупция тизимини йўқ қилиш ва сиёсий ҳамда иқтисодий инқироздан чиқиш усуллари кўриб чиқилади.